Қирғизистондаги шифохонанинг болалар онкологияси бўлимида коронавирусдан касалланганлар қайд этилди
Бишкек шаҳрининг онкология ва гематология миллий марказининг болалар бўлимида коронавирус ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда 21 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди.
“Бишкекдаги онкология ва гематология миллий марказининг болалар бўлимида коронавирус ҳолатлари қайд этилди. 120 нафар одам текширувдан ўтказилганидан сўнг уларнинг 14 нафари COVID-19 инфекцияси билан касалланганлиги аниқланди”, маълум қилди Усенбаев.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, икки нафар шифокор, икки нафар ҳамшира, уч нафар онада ва саккиз нафар даволанаётган ёш болаларда касаллик аниқланган.
“Инфекция манбаи тахминий аниқланди ва кенг кўламли антиэпидемиологик чора-тадбирлар кўрилди. Алоҳидалаш амалиётлари ташкил этилди ва махсус даволананишни бошлаган болалар учун алоҳида бўлим тайёрланди. Касалланган тиббий ходимлар стационар даволанишга юборилади”, дея таъкидлади Нурболот Усенбаев.