Қирқ мевали дарахт

Нью-Йорк Сиракуза санъат университети ўқитувчиси, рассом ва ўсимликшунос Сэм Ван Акен “Қирқ мевали дарахт”ни яратишга муваффақ бўлди: у куртакларни пайванд қилиш орқали битта дарахтни йил давомида турли рангларда гуллайдиган бутун бир боғга айлантирди.
Биринчи тажриба муваффақиятли бўлди, куртаклар илдиз отиб, ўса бошлади. Йилдан-йилга пайвандланган новдалар сони ортиб борди ва энди ғайриоддий дарахтда гилос, олхўри, шафтоли, нектарин ва ўриклар каби қирққа яқин турдаги данакли мевалар ва ҳатто бодом ўсади.
- Аввало, мен бу дарахтга санъат асари сифатида қарайман. Ва бу дарахт бизнинг ҳар кунимизни ўзгартиришини хоҳлайман. У ранг-баранг гуллаганида ёки унинг шохларида осилган турли хил меваларни кўрган кишининг табиат ва унинг мўъжизалари ҳақидаги тасаввури ўзгаради, - дейди рассом.
Яна бир мақсад - захирада йўқ ёки баъзи бир сабабларга кўра ишлаб чиқарилмаётган қадимги замондан сақлаб қолинган турли хил меваларни сақлаб қолишдир.
Бугунги кунга қадар Ван Акен 16 та шундай “қирқ мевали дарахт”ларни етиштирди. Ҳозирда улар Америка Қўшма Штатлари бўйлаб музейлар, жамоат марказлари ва шахсий коллекцияларни безаб туради. Энди рассом ўзининг дурагай мевали дарахтлардан иборат кичик боғ етиштиришни режалаштирмоқда.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.