Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этди.
Бу даврда бошқа вилоятларга нисбатан Самарқандда энг кўп, яъни 615,7 минг тонна сут соғиб олинди.
Хўш, умуман, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштириш борасида қайси ҳудудлар етакчилик қилди?
Қашқадарё вилоятида энг кўп - 619,2 минг тонна донли экинлар етиштирилган бўлса, Андижонда энг кўп сабзавотлар (544,3 минг тонна), Самарқандда энг кўп картошка (285,4 минг тонна), Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари (54,9 минг тонна) етиштирилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (141,7 минг тонна) ва энг кўп тухум (635,5 миллион дона) олинган, Хоразмда эса 5607 тонна балиқ овланган.