“Қизил китоб”га киритилган кийик шохларини хорижга олиб чиқаётган фуқаро ушланди
- 12.02.2020 13:25
- 122
- Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости “Боботоғ” чегара божхона пункти орқали қўшни давлатга чиқаётган фуқаро Қ.А. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, фуқарога тегишли сумка ичидан тегишли рухсатномаси бўлмаган, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 3 дона “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”га киритилган кийик (хонгул, Бухоро буғуси) шохлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
Қизил китоб
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа