Қобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етган, жабрланганлар сони эса 182 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақида Reuters мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига асосан хабар тарқатди.

Аввалроқ, Афғонистон TOLOnews агентлиги 40 кишининг ўлгани ва 100 киши яраланганлиги ҳақида хабар берган эди. Агентликнинг хабарига қараганда, тўй ўтаётган бинода портлаш вақтида ўнлаб одамлар бўлган. Одатда бу мамлакатдаги тўйларда 400 нафар атрофида меҳмонлар иштирок этади.

Reuters хабарида қайд этилишича, Толибон ҳаракати ҳужумга алоқадор эмаслигини маълум қилган.

Бир оз аввал Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Твиттердаги саҳифасида бу ҳаракатни қоралашини маълум қилган ва ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА.