Қочоқ президентлар қаерда яшаяпти?

Украинанинг собиқ экс-президенти Виктор Янукович 7 йилдирки, Россияда бошпана топган. Бошда Ростов яқинида жойлашган посёлкадаги уйда яшаган, кейинчалик Подмосковьега кўчиб ўтгани ҳақида хабар тарқалди.

Қирғизистонда халқ норозилиги туфайли мамлакатни тарк этган президент Асқар Акаев 2005 йилда Москвага келган. Ҳозир Ташқи иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти лабораториясини бошқаради. Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти Қурманбек Бакиев эса ҳозирда Белоруссияда қўним топди. Қирғиз экс-президенти Алмазбек Атамбаев муҳожирликни маъқул кўрмади.

Грузия экс-президенти Михаил Саакашвили ватанида коррупцияда айбланганидан кейин Украинага қочиб ўтиб, сиёсат билан шуғулланди, Одесса области бошлиғи, президент маслаҳатчиси бўлиб ишлади. Ҳозирда миллий ислоҳотлар ижроия қўмитасини бошқаряпти.

Дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қочоқ ҳукмдорлар кўп бўлган. Айрим маълумотларга қараганда, Черногорияда Таиланд экс-бош вазири Таксин Чинавай паноҳ топган. У 2006 йилда ҳарбийлар томонидан ҳуукматдан кетган, кейинчалик коррупцияда айбланган.

Деярли барча “қочоқ”ларга ўз умрини мусофирликда яшаб ўтиш насиб этмоқда. 2003 йилда ағдарилган Либерия президенти Чарльз Тейлор уч йил Нигерияда суддан яшириниб юрган. Аммо ундан қочиб қутула олмади. Суд қилиниб, 2013 йилдан Британ турмасида муддатни ўтади.

«Араб тўлқини» чоғида ҳокимиятни бой берган Тунис президенти Зин аль-Абидин Бен Али ватанида умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Аммо қочиб Саудия Арабистонида сиёсий бошпана топди ва 83 ёшда касалхонада вафот этди.

«АиФ» (2020 й 36-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.