Қоғозчада битилган орзу ёхуд дунё мамлакатларида Янги йил байрамида истак тилаш анъаналари
Ҳа, шундай. Ҳар бир мамлакатда Янги йилда турлича тилак билдириш одати бор. Бирида ёстиқ остида пахлава яширилса, бирида нўхат ейилади, яна бошқасида қоғозда ёзилиб, ёқиб юборилади.
Германияда Янги йилда истак «устига сакраб кириш» одати бор. Соат миллари 12 га яқинлашгач, немислар стул, зина ёки бошқа бир баланд жойга чиқиб олади ва охирги зарб билан у ердан сакраб тушиб, истакни баланд овозда айтишади.

Озарбайжонда «Ёстиқ остида пахлава» ва бараклардаги сюрпризлар бор. Ёстиқ остига ширинликлар қўйилади — йил ширин ўтсин, деган ниятда. Байрам бараклари (дюшбара) ичига эса «сюрприз»лар яширилади: танга - бойликка, узук – никоҳга, дон эса фаровонликка.

Жанубий Кореяда эса истакни қуёш чиқиш пайтида тилаш керак, деб ҳисобланади, яъни Янги йилнинг биринчи тонгида. Шу сабабли кўпчилик тун бўйи сайр қилиб, тонг отишини кутиб олади.

Испанияда ва Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатларида (Венесуэла, Чили, Мексика, Аргентина) ҳар бир қўнғироқ зарбасига тилак тилаб, бир донадан узум ейиш анъанаси мавжуд.

Болгарияда истакнинг бажарилиши бўсага боғлиқ. Қурантлар вақтида чироқлар ўчирилади, қоронғида ўзингизга яқин инсонни топиб, уни ўпиш керак. Шунда барча орзулар ушалади, деб ишонилади.
***
Латвияда эса курантлар чоғида нўхат (ёки яшил горох) ейилса, истак амалга ошади, деб ҳисобланади.
***
Ҳиндистонда Янги йилда варрак учириб, шу пайтда истак айтиш одат тусига кирган.

Бразилияда денгиз тўлқинларига шамчали кичик қайиқчалар қўйиб юборилади. Агар денгиз «совға»ни қабул қилиб, соҳилга қайтармаса, истак бажарилади, деб ишонилади.

Буюк Британияда Янги йил кечасида уй эшиклари кенг очилади — эски йилнинг барча ёмонликлари чиқиб кетсин, янги йилнинг яхшиликлари ва тилак қилинган орзулар уйга кирсин, деган ниятда.
***
Японияда Рождество кечасида ёстиқ остига елканли кема тасвири туширилган расм қўйилади. Бу уйга бахт олиб келувчи бахт кириб келишини англатади.

***
Францияда Янги йилда пирог пиширилади, унинг ичига бир дона ловия ёки нўхат солинади. Барча меҳмонлар пирогдан бўлак олади, кимга ловия тўғри келса, ўша инсоннинг истаги албатта рўёбга чиқади.
***
Россия ва яна кўплаб мамлакатларда истак қоғозга ёзилади, курантлар чоғида ёқиб юборилади, кули шампан бокалига солинади ва зудлик билан ичиб юборилади.

Қозоғистон: «Қоржин-салом». Янги йилнинг биринчи куни оиланинг энг ҳурматли аъзоси биринчи бўлиб уйга киради. У махсус халтачада ширинликлар олиб кириб, уларни уйга «сепади» ва эзгу тилаклар айтади. Бу маросим оилага омад ва фаровонлик олиб келади, деб ишонилади.

Арманистон: «Омад табақаси». Янги йил дастурхонида алоҳида табақ (товоқ) қўйилади. Ҳар ким у ерга ўз энг орзусини ифодаловчи бирор буюм қўяди (масалан, машина калити ёки китоб). Бу орзу рўёбга чиқишига ёрдам беради, деб ишонилади.
***
Грузия: «Меквле» — йилнинг биринчи қадами. Аниқ ярим тунда оила бошлиғи байрам пироги билан уй остонасидан ўнг оёқ билан қадам қўяди ва тост айтади. Бу маросим бутун йилга омад ва барака олиб келади, деб ҳисобланади.

Беларусь: «Сепиш» маросими. 1 январь тонгида болалар ва ёшлар уйма-уй юриб, енгларидан дон сепиб, фаровон ҳосил ва тўкин-сочинлик тилаклари билан қўшиқлар айтишади. Бу қадимий удум барака ва фаровонликни жалб қилишга қаратилган.
***
Тожикистонда кўпчилик хонадонларда йил давомида омад уй остонасидан биринчи бўлиб ким киришига боғлиқ, деб ҳисобланади.
Г.Холдорова тайёрлади.