Қора танлилар ҳуқуқлари ҳимоячилари Нью-Йоркда полицияга қарши чиқди
Америкалик қора танлиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Black Lives Matter ("Қоралар ҳаёти муҳим") ҳаракати тарафдорлари Нью-Йоркда полициясига қарши қўзғолон кўтаришди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
Таъкидланишича, полиция намойишчиларга нисбатан шафқатсизларча ҳаракат қилиб, уларни ҳибсга олган. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тенглик учун курашчиларни Юнион-сквер майдонидаги йўл ҳаракатидан четга чиқариб юборишга муваффақ бўлишди. Акцияда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган, ғолиб номи ҳали аниқланмаган президентлик сайловларидан норози бўлганлар ҳам иштирок этишаётгани маълум бўлди.
Аввалроқ Нью-Йоркда америкаликлар президентлик сайловларидан сўнг "ҳар бир овозни санаб чиқинг", деган талаб билан оммавий равишда кўчаларга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
АҚШда мамлакат президентлигига номзодларга берилган овозларни ҳисоблаш давом этмоқда. Амалдаги давлат раҳбари, республикачи Дональд Трамп ва демократ Жо Байден юқори лавозим учун курашмоқда.
Ҳозирга қадар CНН телеканали маълумотларига кўра, Байден 253, Трамп эса 213 овозга эга. Президентлик сайловларининг якуний натижалари ҳали аниқланмаганига қарамай, Трамп сайловчиларини ғалаба билан табриклади. Байденнинг штаб-квартираси ҳам бир неча бор ғалабага ишонч билдирди.
Бир неча ой давомида АҚШда ирқий адолатсизликка қарши мунтазам норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу норозиликлар май ойида ҳибсга олинган қора танли соқчи Жорж Флойд ўлимидан кейин бошланди.