Қоракўлда юк машинаси ёниб кетди
- 20.07.2019 15:42
- 132
- Ўзбекистон
Қоракўл тумани “Бухоро” кўчаси йўлида туман ИИБ навбатчиси диспетчерлик хизматига юк машинаси ёнганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарда келтирилишича, “VOLVO” русумли юк автомашинаси Туркманистон Республикаси Мори вилояти “Чашқин” аҳоли пунктида яшовчи Саидназар Беркилиев бошқарувида бўлган.
Ҳайдовчи Мори вилояти “ADIL YUL” ширкатидан цемент ортилган юк машинасида, Бухоро вилоятига келаётган вақтида ёнғин содир бўлган. Моторнинг электр симларидаги қисқа туташув натижасида ёнғин чиққан.
Воқеа жойига иккита жанговор бўлинма юборилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Оқибатда автомашина қаттиқ зарарланган.
Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим