Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолган, 3 киши вафот этган
- 10.06.2021 11:33
- 64
- Ҳодиса
Кеча, 9 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С.У. (1990 йилда туғилган) вояга етмаганлар С.К. (2006 йилда туғилган), С.М. (2007 йилда туғилган) ва Д.М. (2004 йилда туғилган)лар Қўнғирот тумани Суўенли ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазишган, деб хабар берди Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси.
Қазиш пайтида тупроқ ўпирилиб босиб қолиши оқибатида фуқаро С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган. Вояга етмаган Д.М. тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа