Қўшниларнинг ёнма-ён турган машиналари ёниб кетди
- 29.07.2019 10:39
- 517
- Ўзбекистон
Кеча, 28 июль куни соат 03.28 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Шўртан” МФЙда жойлашган кўп қаватли 5-уйнинг олдида турган 2 та енгил автомобилларда ёнғин содир бўлган, деб хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.
Кўрсатилган манзилга 2 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 03.36 да етиб борган ва ёнғин соат 03.38 да қуршаб олиниб, соат 03.53 да тўлиқ бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида 5-уйда яшовчи фуқаро А.Х.га тегишли “NEXIA” ва “MATIZ” русумли автомобиллар ёнғиндан зарарланган.
Ёнғин ҳолати юзасидан тергов органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа