Қўшработда 125 миллион сўмга давлат захирасидаги ер майдонини сотаётган шахс ушланди
- 06.02.2025 12:05
- 586
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.
Фуқаро Ж.Ш. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки ўзиники эканлигини ва 125 миллион сўмга сотишини айтиб, келишилган пуллардан 100 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ноқонуний ер
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пангат отларининг довруғи қани?
- 47 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзбекистон–Япония: таълим ва ҳамкорликнинг янги саҳифаси
- 55 дақиқа аввал
- Таълим
Сунъий интеллект хавфми ёки наф?
- 57 дақиқа аввал
- Таълим