Қўшработга газ ҳам, свет ҳам, инвестиция ҳам керак
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили Акбар Ахтамов Қўшработ туманидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Унда номзоднинг ишончли вакил йиғилганларга номзоднинг сайловолди дастури ва унда баён этилган бешта йўналишнинг мазмун-моҳиятини ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди.
Тадбир давомида “Миллий тикланиш” партияси фаоллари ва хайрихоҳлар номзоднинг дастури ҳақида ижобий фикрлар билдириб, уни қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди.
Сайловчилардан бири ишончли вакилга Алишер Қодиров Президент этиб сайланса, мамлакат бўйлаб илк сафарини Қўшработ туманидан бошлашини илтимос қилди. Чунки Президент келган манзилга газ келади, свет келади, инвестиция келади – бу эса янги ишлаб чиқариш корхоналари, янги иш ўринлари демакдир. Туманимиз бу нарсаларга ғоятда муҳтож, деди у.
Бобо Сароий.
***
Ислом Алиев олган сурат.