Қовун пашшаси май ойида ривожлана бошлайди

Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида қовуннинг кўплаб навлари етиштирилади. Шу боис экилган ушбу полиз экинини зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилиш долзарб масалалардан саналади.

Қовунга катта зарар етказадиган ҳашоратлардан бири бу қовун пашшасидир.  Ушбу пашша қовун ва тарвузнинг ёш ниҳоллари билан озиқланади. 

Қовун пашшаси бизнинг шароитда уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Ҳашорат  5-15 см тупроқ остига ғумбак ҳолда қишлайди. Май ойи охирида  қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. Биринчи авлодининг учиш муддати бир ой бўлади. Пашша қовун ёки тарвузнинг ёш ниҳолларининг шираси билан озуқланади. Ҳар бир етилган наслидан кейин зараркунада 23-30 кундан сўнг яна  янги насл қолдиришни бошлайди.

Битта пашша қовун  пўсти остига бир дона тухум қўяди ва шу тахлит 120 донагача тухум кўпайтиради.  3-4 кундан сўнг тухумдан қурт чиқиб, қовун-тарвузнинг юмшоқ қатламига илонизи йўл қолдирган ҳолда кириб боради ва озиқланади.

Қурт қовун ичида 10 кун атирофида яшагандан  сўнг у ерни тарк этади ва 15 см чуқурликда гумбакка айланади.

Пашшага қарши курашиш учун дастлаб полиз майдонида феромон тутқичлар ёрдамида ҳашоратлар борлиги аниқланади. шундан кейин тегишли перепаратлар  ёрдамида ишлов бериш талаб этилади.

Одилжон Шомуродов,

Мусурмон Хушвақтов,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Паст Дарғом тумани бўлими давлат инспекторлари.