Қозоғистонда содир бўлган мудҳиш ЙТҲда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ва икки нафар полициячи қурбон бўлди (фото)

ТИВ хабарига асосан, 13 июль куни “Олма-ота – Екатеринбург” трассасининг 380-километрида SsangYong автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этган ва бир неча киши жароҳатланган эди.

Айни дамда автомобил ичида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлганлиги ва улардан бири қурбон бўлгани Ўзбекистон ТИВ томонидан ҳам тасдиқланди.

Маълум бўлишича, автомобил ичида Жамбил вилояти Мойинкум тумани ИИБнинг икки нафар ходими ва 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Қозоғистон ОАВлари хабарига кўра, ушбу ЙТҲ миграция қонунчилигини бузган фуқароларини рамийлаштириш учун олиб кетилаётганда содир бўлган.

Айни дамда Қозоғистон ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан ЖКнинг “Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”  банди бўйича текширув ўтказилмоқда.