Қозоғистонликларнинг 12 фоизи мамлакатнинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтишга тайёр

Ҳар иккинчи қозоғистонлик 2025 йилда иш жойини ўзгартириш ҳақида ўйлайди, деб ёзади Kazinform.

Хабарга кўра, HeadHunter Қазақстан (hh.kz) платформасида чоп этилган бўш иш ўринлари ва резюмелар таҳлили асосида ўтказилган тадқиқот шундай хулоса чиқарган.

Маълум бўлишича, мамлакатда ишлаётган фуқароларнинг 48 фоизи 2025 йилда иш жойини ўзгартиришни режалаштирган. Иш жойини ўзгартирмоқчи бўлганларнинг энг кўп сони саноатнинг қуйидаги соҳаларида ишлайдиган ходимлар орасида топилган:

Ишлаб чиқариш сектори ва қишлоқ хўжалиги — 63%.
Транспорт ва логистика — 59%.
Савдо ва маркетинг - 55%.

Тадқиқот шунингдек, иш жойларини ўзгартиришнинг асосий сабабларини аниқлади. Ходимлар кўпинча иш шароитларини яхшилаш зарурлигини таъкидлаган:

Кам иш ҳақи - (67%).
Карьера ўсиши учун имкониятлар чекланган - (45%).
Қийин иш шароитлари - (38%).

“Ҳар саккизинчи киши (12%) Қозоғистоннинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Асосий тортишиш марказлари касбий ва шахсий ривожланиш учун кўпроқ имкониятларни тақдим этадиган Астана ва Алмати бўлиб қолмоқда. Респондентларнинг 20 фоизи янги касбни ўрганишни хоҳлайди, кўпинча уларнинг танлови IT соҳасига тўғри келади. Бу тенденция айниқса аёллар орасида яққол сезилди: 2022 йилда атиги 18 фоизи рақамли тармоққа ўтиш истагини билдирган бўлса, 2025 йилда уларнинг улуши 24 фоизга ошган”, - дейилади тадқиқотда.