Қулай ва самарали

Ягона интерактив давлат хизматлари портали — бу Ўзбекистонда давлат хизматларини интернет орқали тез ва қулай тарзда олиш имконини берувчи электрон платформа ҳисобланади. У “бир дарча” тамойили асосида ишлаб, фуқаролар ва тадбиркорларга кўплаб давлат хизматларини онлайн тарзда тақдим этади.

Портал давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имкониятини яратади.

Фуқаролар портал орқали уйдан чиқмасдан туриб турли давлат хизматларига ариза бериши мумкин.

Масалан:

- яшаш жойига рўйхатдан ўтиш;

- болани боғчага жойлаштириш;

- солиқдан қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш;

- меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;

- ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш;

- автотранспортга электрон ишончнома олиш.

Бундан ташқари, портал орқали турли давлат маълумотларини онлайн кўриш мумкин. Жумладан, иш ҳақи тўғрисида, пенсия жамғармаси, яшаш жойида рўйхатда турган шахслар ҳақида, уй-жой ёки мулк ҳақида маълумот олса бўлади.

Шунингдек, электрон мурожаат ва ариза юборишингиз мумкин.

Портал орқали айрим давлат хизматлари учун онлайн тўлов қилиш имконияти мавжуд.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида таълим, солиқ, транспорт,  бандлик ва меҳнат, коммунал хизматлар, лицензия ва рухсатномалар, ижтимоий ҳимоя ва бошқалар ҳақида маълумот олиш ҳамда бу хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Портал имкониятларни вақтни тежайди, давлат идораларига бориш талаб қилинмайди, хизматлар 24/7 режимда ишлайди, ҳужжатларни электрон тарзда олиш мумкин.

Отажон Амиров,

Самарқанд шаҳар давлат ҳизматлари марқази алоқа оператори