Қутқарувчиларимиз Туркиянинг асосан ўзбеклар яшайдиган қишлоғида иш бошлади

Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилардан иборат отряди Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади.

Маълум қилинишича, бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқароларни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва Ватанга олиб келишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.