Рақамлардаги дунё
4
Дунёда ҳар сонияда тўртта бола туғилади. Оддий арифметика дақиқада тахминан 250, ҳар соатда 15 минг, кунига эса 360 000 туғилиш ташкил қилишини кўрсатди. “Global Footprint Network” таҳлил маркази маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 131,4 миллион одам туғилар экан.
3000
Японияда ҳар йили ўртача уч мингта зилзила содир бўлади. Бу ҳақиқатга эътибор қилган ҳолда яшайдиган мамлакатда уйлар мустаҳкам бетон ва пўлатдан фойдаланилган махсус пойдеворда қурилган. Мактабларда зилзила пайтида ўзини қандай тутиш бўйича ҳаракатлар ўргатилади ва ҳар бир уйда зарур нарсалар жамлаб қўйилган махсус чамадон бор. Нохуш ҳодисаларнинг сони ойига бир неча юзга етади. Рекорд 2016 йилнинг апрель ойида қайд этилган — ўшанда Кумамотодаги кучли зилзиладан сўнг бир ой ичида уч балл ва ундан юқори бўлган 499 та зилзила қайд этилган.
145
Аниқроғи, Фаренгейт бўйича минус 145,84. Бу сайёрада қайд этилган энг паст ҳаво ҳарорати. Бизга таниш Цельсий шкаласига ўгирилганда, бу ҳарорат - 98,8 даражани ташкил этади.
Ушбу рекорд 2018 йилда Антарктидада сунъий йўлдош кузатувлари давомида қайд этилган. Аввалги рекорд Россиянинг “Восток” илмий-тадқиқот станциясига тегишли бўлиб, 1983 йилнинг июль ойида у ердаги ҳарорат -89,2 даража совуқ бўлган.
100 000 000
Олимларнинг фикрига кўра, Ерда тўрт квадриллион-квадриллион бактерия яшайди. Уларнинг ҳаммаси ҳам зарарли эмас: баъзилари инсон учун фойдали ва ҳатто ҳаётни сақлаб қолишга қодир (оддий пенициллин мисолида). Австриянинг Грац техник университети биологларининг фикрига кўра, супермаркетдан олинган атиги битта яшил олма таркибида 100 миллион бактерия бор экан. Тасаввурга сиғмайди - 100 000 000 - бир ва саккизта ноль...
150 000 000
Британиянинг "Independent" таблоиди “Муҳаммад” дунёдаги энг машҳур исм эканини аниқлади — 150 000 000. Дунёдаги энг машҳур русча (нафақат русча - кўпинча бошқа мамлакатларда ҳам қўлланилади) исм бу Иван. Сайёрамизда ўн миллиондан ортиқ Иванлар бор ва агар сиз уларга Жон (Djon)лар ва Иоан (Ioan)ларни қўшсангиз, бу 73 миллионга тенг келади.
108 миллиард
Вашингтон Аҳоли маълумотлари бюросининг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йил ҳолатига кўра, биринчи одам пайдо бўлгандан бери бутун Ер аҳолиси 108,2 миллиард кишини ташкил этган. Агар оддий ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, бу рақамдан барча ўлганлар олиб ташланса, 7,4 миллиард ёки тахминан 7 фоиз келиб чиқади.
Ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси сифатида Масиҳ туғилишидан олдинги эллик мингинчи йил олинган - “Homo Sapiens” айнан ўша пайтда пайдо бўлган деб ишонилади.