Репперлар ўртасидаги жанжал юзасидан текширув бошланди
Интернет тармоқларида «Тошкентда репперлар ўртасида ишкал», деб номланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан текширув бошлади.
Мазкур видеотасвирни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Ҳолат 2020 йил 26 сентябрда соат 15:30 ларда Юнусобод туманидаги «Зарафшон» савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.