Республика бўйича 2019 йилнинг 3 ойида 90 та қотиллик содир этилган

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилди. Ушбу ҳолат ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайганини кўрсатмоқда. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилди. Судга юборилган жиноят ишлари ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган. Бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.

Республика бўйича 2019 йил 3 ойида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Эътиборли томони, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.