Риши Сунак биринчи кундаёқ мамлакатни “ҳалоллик ва ҳисобдорлик” билан бошқаришга ваъда берди

Бу йил учинчи ва сўнгги олти йил ичида бешинчи, Британия ҳукумати раҳбари алмашди. Бош вазир ўзидан олдинги Лиз Трасс «хато»ларини тузатишга ҳаракат қилишини ва олдинда турган "мураккаб қарорлар" ҳақида огоҳлантирди.

«Мен бу ҳукумат учун иқтисодий барқарорлик ва ишончни биринчи ўринга қўяман. Бу мураккаб қарорлар қабул қилишни англатади», деди янги бош вазир.

Сунакнинг келиши билан нафақат Буюк Британияда, балки халқаро майдонда ҳам барқарорлик тикланиши кутилмоқда. Бутун дунёдан келаётган табриклар тагзамини – бу курсни кескин ўзгартирмасдан биргаликда ишлашни давом эттириш умидидир.

Франция президенти Буюк Британиянинг янги бош вазиридан долзарб муаммолар, хусусан, Украинадаги уруш ва унинг Европа ва бутун дунё учун оқибатларини ечиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни кутмоқда.

Владимир Зеленский Сунак билан суҳбатдан сўнг Россия тажовузи қаршисида ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига амин бўлди.

Лиз Трасс ҳатто қўнғироқ ҳам қилмаган Шотландия биринчи вазири Никола Стержен ўзаро ҳурматга умид қилмоқда.

Бир нечта кутилмаган қарорларга қарамай, янги ҳукумат "тажрибали қўлларнинг юқори лавозимларга қайтиши" деб номланди ва бу Сунакнинг бўлинган Консерватив партиянинг иккала қанотини тинчлантиришга уринишига ўхшайди.

Молиявий барқарорликни сақлашга уриниб, у ғазначилик раҳбари Жереми Хантни ўзгартирмади ва Борис Жонсоннинг собиқ тарафдорлари билан бўлинишни бартараф этиш учун Жеймс Клеверлини ташқи ишлар вазири ва Бен Уоллесни мудофаа вазири сифатида қолдирди. Ўз сўзида янги бош вазир ҳалоллик ва ҳисобдорлик билан бошқарув юритишини маълум қилган.