Россия: Ҳукумат нефть ва газ қазиб олиш бўйича статистик маълумотларни эълон қилишни тўхтатди
Россия Федерацияси ҳуқуқий ахбороти порталида эълон қилинган ҳукумат қарорида айтилишича, ушбу маълумотларни эълон қилиш 2024 йил 1 апрелгача тўхтатилган.
Март ойидан ойлик маълумотларни ошкор қилиш, 2023 йилнинг биринчи чорагидан эса ҳар чоракда ҳисобот бериш тақиқланган.
Бу муҳим иқтисодий маълумотлар бўлиб, уларсиз мустақил таҳлилчилар, масалан, ЯИМ бўйича прогнозни қила олмайди.
26 апрель куни Россия бош вазири Михаил Мишустин фармойишни имзолаганида, Росстат 2023 йилнинг биринчи чорагида саноат ишлаб чиқариши тўғрисидаги ҳисоботни илгари киритилган Россияда нефть қазиб олиш маълумотларисиз эълон қилди, деб ёзади Forbes.
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Россия ҳукумати иқтисодиётдаги вазиятни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган маълумотларни нашр қилишни тўхтатди. Шу жумладан, импорт ва экспорт тўғрисидаги маълумотлар, ташқи савдо ва нефть қазиб олиш тўғрисидаги маълумотлар. Бундан ташқари, Россия Федерацияси ҳукумати олтин захиралари ва валюта захиралари ҳажми ҳақидаги маълумотларни давлат сири деб тан олди.
2023 йил февраль ойида Давлат Думаси ҳукуматга ўз хоҳишига кўра Россияда расмий статистик маълумотларни тақдим этиш ва тарқатишни тўхтатиб туриш ҳуқуқини берувчи тузатишни қабул қилди.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Жиноят кодексига, хусусан, давлатга хиёнат қилганлик учун умрбод жазо тайинлаш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Жиноят кодексининг терроризмга оид моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилди. Жумладан, террорчилик хуружи ва қўпорувчилик моддалари бўйича энг юқори жазо 20 йилгача, террорчилик фаолиятига кўмаклашиш моддасига кўра террорчилик жиноятларига жалб қилиш ёки уларга жалб қилиш учун энг кам чегара 7 йилгача оширилди.