Россия ўнта давлат, жумладан Ўзбекистон билан парвозлар сонини кўпайтиради
- 01.06.2021 10:21
- 30
- Хориж
Россия 10 июндан Греция, Озарбайжон, Арманистон, Қатар, Ўзбекистон, Тожикистон, Миср, Сербия, Беларусь ва Германия билан парвозлар сонини кўпайтирмоқда, деди журналистларга коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб.
"Беларусь билан Москва-Минск йўналиши бўйича парвозлар сонини ўзаро келишув асосида 10 июндан ҳафтада 10 мартага ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди", дейилади хабарда.
Шунингдек, 10 июндан Греция билан Москва-Афина йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига иккитага, Озарбайжон (Москва-Боку), Арманистон (Москва-Ереван), Қатар (Москва-Доха), Ўзбекистон (Москва-Тошкент)) ва Тожикистон (Москва-Душанбе) - ҳафтасига биттага, Миср (Москва-Қоҳира) ва Сербия (Москва-Белград) билан ҳафтасига еттита рейсга кўпаяди.
Шунингдек, Германия билан Москва-Мюнхен йўналиши бўйича халқаро рейслар тикланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа