Россияда «Горбачёв» спектакли намойишини тақиқлашмоқчи
Россияда СССРнинг биринчи президенти ҳақидаги спектакль намойиши юзасидан можаро бўлмоқда. «Горбачев» спектакли тақдимоти 10 октябрда «Миллат» театрида бўлиб ўтганди. Саҳнада бор-йўғи икки қаҳрамон: Михаил Сергеевич (Евгений Миронов) ва «Раиса Максимовна (Чўлпон Хаматова) ўзаро муносабатлари талқин қилинади.
«Россия коммунистлари» маданият вазирлигига спектаклни мамлакат ҳудудида намойиш қилишни тақиқлашни талаб қилди:
«Михаил Горбачёвга бағишланган спектакль тарихий хотирага зарба, СССРнинг қулаши оқибатида катта қурбонлар берган барча россияликлар шаънига ҳақоратдир. Таназзулга юз тутган қудратли давлат парчаланиб кетиши ҳамон одамлар қалбида оғриқ уйғотади», деди партия МК раиси Максим Сурайкин талабномада.
«Горбачев жамғармаси» матбуот котиби Владимир Поляков эса спектакль Горбачёвга жуда ёққани, айниқса Хаматова ўз ролини қойилмақом ўйнагани, «Бу тирик Раиса Максимовна» сифатида таассурот қолдирганини таъкидлади», деб ёзди «АиФ».
Тайёрловчи Т.МУРОД.