Россияда ёниб кетган 11-қурбоннинг ҳам шахси аниқланди
- 24.01.2020 17:42
- 382
- Ҳодиса
Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05 да Россия Федерацияси Томск области, Асино райони, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли, ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлганди. Ушбу ёнғинда ўзбекистонлик 10 нафар фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Айни пайтда Томск областида содир бўлган ёнғин бўйича ФВВ қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин оқибатида 12 нафар фуқаро ҳалок бўлган эди. Шу куннинг ўзида 11 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, улардан 10 нафари ҳамюртларимиз ва 1 нафари Россия Федерацияси фуқароси эканлиги маълум қилинган эди.
Мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўн биринчи фуқаро Андижон вилояти, Андижон туманида истиқомат қилган Мамаджонов Музаффаржон Дилмуротович бўлгани аниқланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа