Россиялик ҳарбийлар Самарқандда

Россия Федерацияси марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Александр Лапен бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор П.Эргашев ҳамроҳлигида Самарқандда бўлди.

Улар Марказий ҳарбий округидаги қатор ҳарбий қисмларда бўлиб, офицер ва аскарлар учун яратилган шароитлар билан танишди, бу борада ўзаро тажриба алмашди.

Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларга қилинган ташриф россиялик ҳарбийларда катта таассурот уйғотди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.