Россиялик олимлар қўл, гаджет ва озиқ-овқат маҳсулотларини дезинфекция қилишга мўлжалланган антисептик ручка яратди

Бу ҳақда Миллий технологик ташаббус матбуот хизмати хабарига асосланиб Лента.ру маълум қилди.

Ишлаб чиқувчилар қурилмага “Crownbrush”, деб ном беришди. Уларнинг фикрича, ихтиро спиртли салфеткалар ва спирт-гель санитайзерларга қараганда самаралироқ бўлиб, айниқса, териси нозик одамларга мос келади.

Ташқи томондан антисептик восита ручкани эслатади. Унинг ишлаш принципи шундан иборатки, қурилма корона электр майдон ёрдамида сиртни тозалайди. Қўлларини дезинфекция қилиш учун уларни бармоқлар узра ўтказса кифоя.

Ҳозирда ишлаб чиқувчилар чакана савдо мажмуалари, хусусан, кийим-кечак дўконларида кийимларни зарарсизлантириш учун қурилманинг каттароқ версиясини яратмоқда.

Аввал Россиянинг собиқ бош санитария шифокори Геннадий Онишченко COVID-19 дан ҳимояланиш учун қўлқоп ва антисептиклар самарадорлигини текширган эди. Унинг хулосасига кўра, санитайзердан доимий фойдаланиш оқибатида тери микрофлораси умуман йўқ бўлиши мумкин.