Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Антисептиклардан фойдаланганда қўл терисини парвариш қилиш бўйича мутахассис маслаҳати

Дерматолог Алексей Едемский Sputnik радиосига дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланишда қўлларни қандай парвариш қилиш ҳақида ўз тавсияларини билдирди.

«Ҳарорат пасайиши, қўлларни тез-тез ювиш ва антисептиклардан фойдаланиш терини «уруш ҳолатига» олиб келди. Тери тинмай тикланишга ҳаракат қилади, аммо бу унинг «қўлидан келмайди». Чунки қўл терисига кун сайин агрессив муҳит таъсир этаверади", дея тушунтирди мутахассис.

Антисептикда ҳам намлантирувчи компонентлар бўлишига қарамасдан, қўл териси қўшимча парваришга муҳтож. Бунда ҳимояловчи кремлар ёрдамга келади. Мутахассис терини соғлом сақлаш учун қўл кремидан параллел равишда доимий фойдаланишни тавсия қилади.

Юмшатувчи, намлантирувчи ва антиоксидант хусусиятга эга таркибий қисмларни бирлаштирган косметик маҳсулотларга кирувчи қуюқ ҳимоя кремларидан фойдаланган маъқул. У жумладан, вазелин ва парафиндан таркиб топган бўлиши керак. Ушбу восита «қўлқоп» сифатида қўл терисини қоплаб олади ва ундан табиий намликнинг чиқиб кетишига йўл қўймайди.

Аммо кремни дарҳол суртмаган маъқул. Чунки у ҳолда антибактериал воситанинг таъсири сусаяди. Бир неча дақиқа ўтгач суртилса, яхши самара беради. Лекин ёғларни ишлатишни тавсия этмайман. Сабаби, улар терини янада қуритади", деб маслаҳат беради мутахассис.

Аввалроқ Бурденко номли нейрохирургия илмий-тадқиқот институти бош врачининг эпидемиология бўйича ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Олга Ершова совун билан ювгандан сўнг антисептикдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигини айтган эди. Шифокор, қўлларини совун билан ювгандан кейин тез-тез антисептик ишлатиш терининг контакт дерматити билан касалланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.