Россияликлар ёзда мароқли дам оладиган машҳур 10 мамлакат номи эълон қилинди

Бу йил ёзда россияликлар учун мароқли саёҳат қиладиган ва дам оладиган 10 мамлакат номи маълум қилинди. Бу ҳақда РИА Новости мижозлар томонидан банд қилинган авиачипталар ҳисоботига қараб хабар беряпти.

Улар орасида Грузия 1-ўринда турибди. Кўпчилик россияликлар ёзги таътилда ушбу мамлакатга бориш учун авиачипталарни аллақачон банд қилганлар.

2-ўринда Болқон яриморолининг ажойиб ўлкаси Черногория жой олди.

3-ўринда эса Испания. 4 ва 5- ўринларда эса Италия ва Германия жойлашган.

Кейинги ўринларда Болгария, Қозоғистон ва Молдова бораяпти. 9-10-ўринларни Қирғизистон ва Озарбайжон россияликларни кўпроқ ўзига жалб этмоқда.