Рўзадор ўқувчиларни сазойи қилган мактаб директорини прокуратура ўрганмоқда

6 майда Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори дарсдан сўнг рўза тутган бошланғич синф ўқувчиларини иссиқ ҳавода мактаб ҳовлисида югуртиргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирди.

"Бугун Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори дарслар тугаб бошланғич синф ўқувчилари уйига қайтаётган вақтда дарвоза олдига келиб олиб, "Қани ким рўза тутган?" – деб сўрабди. Қўл кўтариб, "Ҳозир мақтов эшитаман" деган болакайларни офтобнинг тиғида мактаб ҳовлисида югуртирганини айтишаяпти", – дейди Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Бош прокуратура матбуот хизматининг "Minbar"га маълум қилишича, айни пайтда бу ҳодисани прокуратура органлари ўрганмоқда.