Руминия ҳукумати Россияни мамлакат учун хавф туғдирувчи давлатлар рўйхатига қўшди

Руминия Россия билан зиддиятга боришга тайёр. Сабаби, бу ҳолатга АҚШ томонидан “яхши ҳақ тўланади”, дея таъкидлади Ura.ru мухбири билан бўлган суҳбатда Тинч океани давлат университети профессори Илдус Ярулин.

Рамблер.ru нашри тақдим этган маълумотга кўра, Руминиянинг 2020-2024 йиллардаги миллий мудофаа стратегияси дастурига мамлакат ҳукумати томонидан доимий хавф келиб турадиган Россияни расман душман давлат, дея тан олишга тайёр эканлиги тўғрисида алоҳида банд киритилган.

Руминия ҳукуматининг бундай қарорга келишига сабаб қилиб, Қримнинг зўрлик билан олингани, Россия ҳарбий кучларининг Приднестровяда жойлаштирилгани кабилар кўрсатилган.

“Бу шунчаки содир бўлмаяпти. Чунки бунинг учун америкаликлар томонидан яхшигина ҳақ тўланмоқда. Агар Россия душман бўлса, демак кимдир дўст бўлиши керак”, дея таъкидлади Илдус Ярулин.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда дунё сиёсий ҳаритасида “таъсир доираларни кенгайтириш” амалга оширилмоқда. АҚШ ҳатто кичик давлатлар ҳам ошиқаётган “ўз блокини барпо этмоқда”.

- Айни вақтда “катта хўжайин” сояси остида бўлиш фойдали. АҚШ турли кредитлар ва имтиёзлар билан сийлайди, - деди сиёсатшунос олим.