Саидаҳмад Усмонов ва Инобат Бобоқулова вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди
- 02.06.2022 13:13
- 527
- Сиёсат
Хабар қилганимиздек, шу йил 29 май куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Каттақўрғон тумани ҳудудидаги 29-Қорадарё ҳамда Паст Дарғом тумани ҳудудидаги 41-Мевали сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов бўлиб ўтди.
Сайлов натижаларига кўра, 29-Қорадарё сайлов округидан вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси Саидаҳмад Усмонов 60,4 фоиз овоз билан, 41-Мевали сайлов округидан Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси, “Адолат” социал демократик партияси аъзоси Инобат Бобоқулова 51,7 фоиз овоз билан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланди.
Теглар:
сайлов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!