Самарқанд давлат тиббиёт институтида Call-марказ ишга тушди
- 16.07.2021 15:00
- 221
- COVID-19
Бугун, 16 июлдан бошлаб, Самарқанддаги коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича 1105 рақамли махсус Call-марказ қайта ишга тушди.
Институтдаги Call-марказ 24 соат узлуксиз ишлайди. Унда 12 нафар клиник ординаторлар уч сменада фаолият олиб бормоқда. Мутахассислар ўзини коронавирусга чалинганликда гумон қилган фуқароларга тиббий маслаҳат беради.
24 соат мобайнида ишлайдиган мазкур хизмат коронавирус касаллигидан даволанаётган ва уй шароитида карантинга олинган юртдошларимизни алоҳида тиббий ахборот билан таъминлаш, улар ҳақида маълумотни ўрганиб туриш учун ташкил этилди.
Фуқаролар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа