Самарқанд делегацияси Кореяда

Самарқандга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоят ҳокими Э.Турдимов бошчилигидаги мутасаддилар ва ишбилармонлар Корея Республикасига ташриф буюрди.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ташрифнинг биринчи кунида  Кореянинг машҳур “Maeil business newspaper” медиа марказининг таклифига мувофиқ таҳририятга ташриф буюрилиб,  оммавий ахборот воситалари учун интервью берилди.

     Куннинг иккинчи ярмида 200 га яқин самарқандлик ва кореялик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ташкил этилиб, мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти кўргазмали воситалар асосида тақдимот қилинди. Самарқанд вилоятининг инвестицион жозибадорлиги борасида кореялик тадбиркор ва ишбилармонларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Бизнес форум давомида тадбиркорларимиз ўз инвестицион лойиҳалари ҳақида маълумот бериб, ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боришди. Кун давомида бир қатор меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди.

     Делегациянинг Жанубий Кореяга ташрифи давом этмоқда.