Самарқанд касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга 60 та энергия тежовчи қозонлар зарур
- 10.07.2020 11:15
- 151
- Таълим
2020-2021 ўқув йилидан вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 37 та касб-ҳунар мактаблари, 5 та идоравий коллежлар, 22 та олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумлар фаолият кўрсата бошлайди.
Вилоятдаги профессионал таълим муассасалар куз-қиш мавсумига тайёр бўлиши учун 865 метр квадрат дераза ойналарини алмаштириш, 19 та таълим муассасалари биноларининг 4000 метр квадрат том қисмини таъмирлаш, 62 та таълим муассаса биноларини мукаммал таъмирлаш, 9 та таълим муассасасининг қозонларини таъмирлаш ва 60 та энергия тежовчи қозонларга алмаштириш лозим.
2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун 1915 тонна кўмир ёқилғиси, жумладан, 985 тонна кўмир ҳамда 930 тонна кўмир брикети жамғарилиши режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўлёзмадаги яширин сирлар. Ҳикоя
- Кеча, 19:04
- Мутолаа
Дунёда қанча метро бор?
- 29/11, 19:36
- Ўқинг, қизиқ!
Қўрқиш эмас, ҳимояланиш зарур
- 29/11, 19:16
- Саломатлик