Самарқанд шаҳар Намозгоҳ кўчасида сув қувури ёрилгани аниқланди
- 20.07.2019 10:53
- 207
- Долзарб
"Сувоқова" давлат унитар корхонаси ходимлари ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг кўнгилли ёшларидан тузилган отрядлар "Сувни асранг!" шиори остида ўтказилаётган акцияда фаол иштирок этиш учун жойларга жўнаб кетди.
Айни вақтда акция иштирокчилари Самарқанд шаҳар Намозгоҳ маҳалласи Намозгоҳ кўчасида сув қувурининг ёрилганини аниқлади. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун 3 та техника жалб қилинди.
Шундан сўнг қўшни Фурқат маҳалласи ҳудудидаги сув қувуридан тошиб чиқаётган сувни тўхтатиш ишлари олиб борилади. Маҳалла аҳолисининг айтишича, 30 йилдан бери вақти-вақти билан оқова қудуғидаги сув тошиб тарар экан.
Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.