Самарқанд шаҳар пенсия жамғармаси эски жойига қайтди

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими 2022 йил давомида бир неча манзилларга кўчди ва бу аҳоли учун кўплаб ноқулайликлар туғдирди. Бу ҳақда сайтимизда танқидий мақола ҳам бергандик.

Ана шу оворагарчиликлардан сўнг бўлим яна ўзининг олдинги биноси – шу пайтгача Президентнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси фаолият кўрсатаётган Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўчаси 32-уй (собиқ Сиёб туман ҳокимлиги биноси)га қайтди. Янаям аниқроғи, бинонинг чап томонидаги "Бизнес-омбудсман" идораси ёнидан жой олди.

Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси раиси А.Раҳимовнинг zarnews.uz'га маълум қилишича, бугунги кунда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими ҳисобида 50613 нафар ёшга доир пенсия олувчилар, 6315 нафар ногиронлик пенсияси ва 3273 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳамда 7023 нафар ижтимоий нафақа олувчи фуқаролар мавжуд.