Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларига мукофот пуллари ундириб берилди

Самарқанд шаҳар адлия бўлими томонидан Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши мониторинг йўли билан ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, бўлимнинг 6 нафар ходимига 2019 йилнинг Мустақиллик ва Янги йил байрами учун мукофот пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. 

Самарқанд шаҳар адлия бўлими томонидан ушбу фуқароларнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризалар киритилди.

Натижада Самарқанд шаҳар адлия бўлимининг аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 6 нафар ходимларига 11 миллион 393,7 минг сўм мукофот пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

Нодир Комилов,

Самарқанд шаҳар адлия бўлими 

бошлиғи.