Самарқанд шаҳри мактабларида таътилда ҳам дарслар бўладими?

Вилоят халқ таълими бошқармаси изоҳ берди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган муҳим халқаро сиёсий тадбир муносабати билан Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Самарқанд туманидаги 3 та (7-, 23-, 53-), Тойлоқ туманидаги 5 та (11-, 12-, 15-, 17-, 59-), Оқдарё туманидаги 5 та (25-, 38-, 39-, 41, 48-), Жомбой туманидаги 6 та (5-, 6-, 8-, 22-, 20- ва 44-сонли) умумтаълим мактабларига 5-19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилган эди. Қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.

Шунга кўра, умумтаълим муассасаларида 5-8 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар кузги таътилнинг 4-8 ноябрь кунлари ҳисобидан, 9-14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, 15-17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилишини маълум қиламиз.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.