Самарқанд шаҳри, Тойлоқ ва Самарқанд туманида табиий газ берилиши вақтинча тўхтатилади

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларининг олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 17 июнь куни соат 8:00 дан 19:00 гача Самарқанд шаҳридаги "Кафтархона-1", "Кафтархона-2", Самарқанд туманидаги “Бадал”, “Чумчуқли”, “Пулимуғоб”, “Ражабамин”, “Қўштамғали”, “Жўйисой”, “Қозиариқ”, “Конигил” , Тойлоқ туманидаги “ Ворсин”, “Маданият”, “Кундузак”, маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тўхтатилишини маълум қилади.

Ушбу ҳудудда яшовчи истеъмолчилардан газ жиҳозларини ўчириб қўйиб, эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

"Табиий газ таъминотидаги узилиш туфайли юзага келган ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз Самарқанд ” газ таъминоти филиали маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди", дейилади "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабарида.