Самарқанд шаҳрида бугун кечгача ичимлик суви таъминоти тикланиши айтилмоқда
- 27.05.2022 12:14
- 199
- Самарқанд
Жорий йилнинг 24 май, эрталаб соат 6:00 дан - 26 май кеч соат 23:00 гача Самарқанд шаҳрининг айрим маҳаллаларида ичимлик сувининг узатилиши вақтинча тўхтатилиши ҳақида эълон берилган эди.
“Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлимидан берилган маълумотга кўра, ичимлик суви билан таъминловчи янги тармоқларнинг қурилиш ишлари якунига етказилган. Айни пайтда мазкур тармоқларни шаҳар марказий ичимлик сув тизимига улаш ҳамда гидравлика тизимини тиклаб, фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бугун, 27 май куни давомида шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти қайта тикланади.
Теглар:
ичимлик суви
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!