Самарқанд шаҳрида илк гастрономик кўча очилди
- 16.10.2020 20:15
- 845
- Самарқанд
Эндиликда шаҳарнинг Орзу Маҳмудов кўчаси гастрономик кўча сифатида аҳоли ва сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Ушбу кўчада жойлашган кафе ва ресторанларда ҳар бир киши дунёнинг турли мамлакатларида тайёрланадиган энг мазали, миллий таомлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Йўл бўйлаб кўплаб гастрономик бутиклар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ўрин олган.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу гастрономик кўчани очар экан, Самарқанд куни арафасида бу маскан шаҳар аҳли учун катта туҳфа бўлганини таъкидлади.
– Бу кўча нафақат овқатланиш ёки харидларни амалга ошириш нуқтаси бўлади, балки турли маданий, кўнгилочар тадбирлар ўтказиладиган масканга айланади – деди А.Абдуҳакимов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 22 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 44 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!