Самарқанд шаҳрида кредит расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик қилган банкир қўлга тушди
- 20.05.2024 10:28
- 928
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган тадбирлардан бирида Самарқанд шаҳрида яшовчи, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг "Сўғдиёна" банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 доллар талаб қилиб келаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда тадбир ўтказган. Тадбирда М.Ж. фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 долларни олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.