Самарқанд туман ҳудудида юк машинаси билан автомашина тўқнашиб кетган, ҳайдовчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган
- 28.05.2019 21:21
- 629
- Самарқанд
Самарқанд туман ИИБ нинг Zarnews.uz сайтига берган маълумотига кўра, бугун йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
2019 йил 28 май куни соат 12:00 ларда Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Д.С бошқарувида бўлган “Камаз” 5511 русумли 30 Z 061 JA давлат белгили юк машинасини автомобиль йўлининг Ўзбеккенти-Қорасув йўналиши бўйлаб бошқариб бораётганда, ушбу автомобиль йўлига туташган М-37-Ўзббеккенти йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган ҳайдовчи З.Ҳ бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашинаси билан тўқнашган. Натижада “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси З.Ҳ ҳодиса жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2019 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.