Самарқанд тумани: Йил охиригача камбағал оилалар сони икки бараварга қисқартирилиши кўзда тутилган
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳозирги вақтда туманда 7326 та камбағал оила бўлиб, қамрови 10,2 фоизни ташкил қилади.
Маҳалла еттилиги томонидан ушбу оилалар ўрганилганда, 819 таси ўзига тўқ, 2191 таси даромади яхшиланаётган, 1765 таси даромади барқарор эмас, 2245 таси даромади паст, 306 таси эҳтиёжманд, ночор ҳолатда эканлиги аниқланган.
Ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича туман жойлашуви, шунингдек, ташкилот ва тадбиркорлар салоҳиятидан фойдаланиб, жорий йил якунига қадар туманда камбағал оилалар сонини 2 баробарга қисқартириш имконияти бор.
Жорий йилнинг октябрь ойида 966 та, ноябрь ойида 1059 та, декабрь ойида 1745 та, йил якунига қадар жами 3770 та оила камбағалликдан чиқарилади. 2025 йил 1 январь ҳолатига туман бўйича 3556 та камбағал оила қолади ва қамров даражаси 5,0 фоизни ташкил қилади.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун 74 та маҳалланинг ҳар бирига салоҳияти ва туманда ўз ўрни бўлган биттадан туман ташкилоти раҳбарлари (ўринбосарлари) ва тадбиркорларни бириктириб, 5 тадан камбағал оила бўлиб берилган, дейилади ҳокимлик хабарида.