Самарқанд туманида содир бўлган сел бўйича расмий маълумот берилди
- 10.05.2022 15:40
- 688
- Самарқанд
Кеча, 9 май куни ёққан кучли ёмғирдан сўнг бир қатор ҳудудларда сел келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Хусусан, Самарқанд туманида сел автомашинани ҳам оқизиб кетгани айтилганди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 9 май кунидан 10 май кунига ўтар кечаси Самарқанд тумани “Юқори Оҳалик” МФЙда қисқа муддатли кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи сойга ёмғир сувлари сиғмай, тошиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида тахминан соат 23:30 ларда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро М.А.га тегишли бўлган Жигули - “ВАЗ-21011” русумли автомобилни уйи яқинида ёмғир сувлари тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада автомобилга қисман зарар етган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан туман фавқулодда вазиятлар бўлимига фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган, дейилади хабарда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа