Самарқанд вилояти давлат солиқ идорларининг “Ишонч телефон”ларига 196 та мурожаат келиб тушди

Соҳада мавжуд муаммо ва камчиликлар, йўл қўйилаётган хатоликларнинг олдини олишда, солиқ тўловчилар ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишида, таклиф ва тавсияларни ўрганишда “Ишонч телефон”лари муҳим аҳамият касб этяпти. Зеро, “Ишонч телефон”лари халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усулларидан бири эканини таъкидлаш лозим.

Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефон”ларига 196 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 192 таси жисмоний шахслардан келиб тушган бўлса, 4 таси юридик шахсларга тегишлидир. Шу ўринда савол туғилади: “Ишонч телефон”ларига келиб тушаётган мурожаатларда қандай масалалар ўз аксини топмоқда? Масалан, 39 нафар фуқаро банк терминалини ишлатиш ҳолатлари бўйича мурожаат этган.

Бугун ҳар бир харид учун чек талаб қилиш, умуман, юртдошларимизнинг савдо маданиятини юксалтириш, бу орқали хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Харид жараёнида назорат-касса машинаси чекини бермаслик юзасидан “Ишонч телефон”ларига 69 маротаба қўнғироқ қилинган. Бундан ташқари, 84 та мурожаат бошқа ҳолатлар бўйича келиб тушган.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.