Самарқанд вилояти ҳокимига тожикистонлик фуқародан хат келди

Ҳурматли Эркинжон Оқбўтаевич!

Яқинда бошимизга оғир ташвиш тушиб, рафиқамда буйрак саратони хасталиги аниқланди. Ўзимизнинг дўхтирлар бизга ёрдам бера олишмади. Самарқандда дардига шифо топган юртдошларимдан эшитиб, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига мурожаат қилдим.

Мазкур филиал директори, профессор М.Жўраевнинг шахсан ўзи турмуш ўртоғимни тиббий кўрикдан ўтказиб, шифохона мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда бизга жарроҳлик амалиётини тавсия қилишди. Эртаси куниёқ бу иш муваффақиятли ўтказилди. Бугун эса рафиқамни мутлақо соғлом ҳолатда оилам бағрига олиб кетяпман.

Бунинг учун самарқандлик шифокорлардан беҳад миннатдорман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси, сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан шифохонада яратилган шароитлар ва қулайликларни кўриб, ҳавас қилдик. Шифохонанинг озодалиги, бу ерда ишловчи ходимларнинг вазифасига профессионал ёндашуви, муомаласи, ғамхўрлиги туфайли хотиним дарддан фориғ бўлди, оиламга файз, фарзандларим чеҳрасига нур кирди.

Бобокалон МУҲАММАДИЕВ,

Тожикистон Республикаси, Панжакент шаҳри.