Самарқанд вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари яна ўринбосарликка қайтди
- 23.12.2021 09:47
- 1244
- Самарқанд
Рустам Қобилов вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.
Шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари сифатида ишлаб келган Р.Қобилов бугун ўтказилган ҳокимлик соатида вилоят ҳокими ўринбосари сифатида таништирилди.
Рустам Қобилов бундан аввал 2018 йил апрель ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган эди.
Теглар:
Рустам Қобилов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!